Тошкент Ҳакамлик суди судьяси пора билан ушланди
3-саҳифа
−
04 Апрель 2022
10618Тошкент шаҳарда ишни жавобгарнинг фойдасига ҳал қилиб бермоқчи бўлган ҳакамлик суди судьяси ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
ДХХ ҳамда Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон ҳалқаро арбитраж ва ҳакамлик судларини ривожлантириш жамоат фонди ҳузуридаги Тошкент шаҳар Ҳакамлик суди судьяси М.К. даъвогар Ф.Т. ва жавобгар М.Х.нинг иши бўйича ишни М.Х.нинг фойдасига ҳал қилиб бериш ҳамда ушбу қарорнинг келгусида бекор бўлмаслигини ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб беришни ваъда қилган. Бу хизмати эвазига судья жавобгар М.Х.дан фирибгарлик йўли билан 4 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 2 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.