Томас Тухель коронавирусни лотореяга қиёслади

Спорт

image

“Челси” бош мураббийи Томас Тухель коронавирус билан боғлиқ вазият кундалик ишларга қандай таъсир қилаётгани ҳақида гапирди.

“Бу – лотерея. Ҳар куни PZR тестлар топширяпмиз ва шундан кейингина бинога киришга рухсат берилади. Ишга келамиз, лекин офисга етиб бориш ёки бормасликни аниқ билмаймиз. Бу эса бир кун бўлса-да, хавфсизликни кафолатлайди. Эртаси куни эса яна тестдан ўтамиз. Академия тарбияланувчиси Льюис Бейкер билан шартнома туздик ва ҳозир у текширувдан ўтмоқда. Барчасини янгидан режалаштирамиз”, дейди Тухель.

Эслатиб ўтамиз, “аристократлар” ҳимоячиси Антонио Рюдигер “Реал”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эдик. Агар 28 ёшли германиялик футболчи Лондон клубини тарк этган тақдирда Мадрид футболчининг асосий варианти бўлади ва “Бланкос” билан музокаралар олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Тухель илк бор жорий йилнинг 26 январь куни “Челси” устози сифатида иш бошлаган. Жамоа унинг қўл остида ҳозирга қадар 57 учрашувда 37 ғалаба  12 дуранг ва 8 мағлубият қайд этган. Шунингдек, UEFA Чемпионлар лигасидаги ғалаба туфайли мавсум якунларига кўра йилнинг энг яхши клуби, деб топилди. 
 


Мақола муаллифи

Теглар

UEFA Томас Тухель

Баҳолаганлар

6

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг