“Толибон” жангариларига янги тақиқ қўйилди
Олам
−
02 Февраль 2022
12814“Толибон” жангариларининг Афғонистондаги кўнгилочар боғларга қурол-яроғ билан кириши тақиқланди. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид маълум қилди.
“Ислом амирлиги мужоҳидларининг истироҳат боғлари ҳудудига қурол-яроғ билан, ҳарбий кийимда, шунингдек транспорт воситалари билан кириши тақиқланди. Мужоҳидлар истироҳат боғларининг барча қоидаларига риоя қилади”, деб ёзган Мужоҳид Вазирлар Маҳкамаси қарорига таяниб.
2021 йил август ойи бошида “Толибон” афғон ҳукумат кучларига қарши ҳужумни кучайтирди, 15 август куни Қобулга кириб келди ва эртаси куни уруш тугаганини эълон қилди. Август ойининг сўнгги икки ҳафтасида АҚШ ҳарбийлари ҳимоясида бўлган Кобул аэропортидан Ғарб фуқаролари ва улар билан ҳамкорлик қилган афғонлар оммавий эвакуация қилинди. 31 августга ўтар кечаси америкалик ҳарбийлар Қобул аэропортини тарк этиб, АҚШнинг Афғонистондаги қарийб 20 йиллик ҳарбий иштирокига якун ясади. Сентябрь ойи бошида Афғонистон муваққат ҳукумати таркиби эълон қилинди, унга “Толибон”нинг биринчи ҳукмронлиги даврида ташқи сиёсатга масъул бўлган ва 2001 йилдан бери БМТ санкциялари остида бўлган Муҳаммад Ҳасан Охунд раҳбар бўлди.
LiveБарчаси