“Толибон” Ўзбекистон чегарасига қўшин жойлаштираётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
Жамият
−
19 Февраль 2022
59674Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган радикал “Толибон” ҳаракати Бош штаб раҳбари Қори Фасиҳуддин Фитрат Twitter’да расмий аккаунтга эга эмас. Бу ҳақда Афғонистон муваққат ҳукуматида Ахборот ва маданият вазири ўринбосари Забихулла Мужоҳид маълум қилди.
Унга кўра, Фасиҳуддий Фитрат Twitter’да саҳифага эга эмас ва ҳаракт қўшинларини шимоли-шарққа Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасига жойлаштираётгани ҳақида ҳеч қандай пост қолдирмаган. Тарқалган хабарлар эса ёлғон.
Аввалроқ, жорий йилнинг 15 февраль куни Фасиҳуддий Фитрат номидаги Twitter аккаунтда ҳаракат чегараларини ҳимоя қилиши учун 10 минг кишилик сара қўшинини Ўзбекистон ва Тожикистон билан чегарадош вилоятларга жойлаштираётгани ҳақида пост қолдирилганди.
LiveБарчаси