“Толибон” собиқ вице-президентнинг укасини отиб ташлади – ОАВ
Олам
−
10 Сентябрь 2021
31462“Толибон” ўзини Афғонистон Президенти, деб эълон қилган Амруллоҳ Солиҳнинг укасини ўлдирди. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбасига таяниб, хабар берди.
Қайд этилишича, жангарилар Рухоллу Азизини аввал асирга олган, кейин эса отиб ташлаган. Бундан ташқари, маҳаллий аҳоли вакили бир неча кун олдин “Толибон” билан тўқнашувларда қатнашган Азизининг ўлими ҳақида хабар берган. Ушбу маълумот, аллақачон, Wikipedia’га ҳам киритилган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон” ҳаракати Афғонистонда уларга бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшерни эгаллади. Шу тариқ мамлакатда уруш тугаганини маълум қилди. Ушбу вилоятда мамлакатнинг собиқ вице-президенти Амруллоҳ Солиҳ қўним топганди. Жорий йилнинг 15 август куни Ағонистон Президенти Ашраф Ғани истеъфо бериб, мамлакатдан қочиб кетгач, Амруллоҳ Солиҳ ўзини мамлакат Президенти, деб эълон қилганди.
Афғонистондаги вазият
АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Бунга қадар Европанинг бошқа давлатлари, жумладан Британия ва Германия ҳам мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь