“Толибон” отаси” узоқ йиллар АҚШ ҳарбий базаси билан қўшничиликда яшаган

Олам

image

“Толибон” ҳаракатининг асосчиси Мулла Муҳаммад Омар узоқ йиллар давомида Афғонистонда АҚШ ҳарбий базаси яқинида яшаб келган. Бу ҳақда журналист Батте Даманинг “Душманни излаб” китобида ёзилган.

Маълумотларга кўра, 2001 йилдаги терактлардан кейин АҚШда Омар Покистонга кетган деб ўйлашган. Бироқ у Афғонистоннинг Забуль вилоятида яшаган. Унинг уйидан бир неча километр узоқликда АҚШ ҳарбий базаси жойлашган. Мулла Омар 2013 йилда ўз уйида вафот этган.

Дама ўз китобида “Толибон” отаси”нинг тан соқчиси Жаббор Омарнинг ҳикоясига асосланган.

Афғонистон Ҳукумати Омар АҚШ тахмин қилганидек Покистонда яшаганини маълум қилган ва бу маълумотларни инкор қилган.

“Бизда у Покистонда яшаб, ўша ерда вафот этганини исботлович ишончли маълумотлар бор”, дейилади афғон президенти администрацияси хабарида.


Мақола муаллифи

Теглар

Толибон Мулла Омар

Баҳолаганлар

316

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг