“Толибон” мамлакатда галстукни таъқиқламоқчи. Энди навбат эркакларгами?..
Олам
−
27 Июль 2023
4222Афғонистондаги муваққат ҳукумат – “Толибон” қошидаги Таклиф ва йўл-йўриқ идораси раҳбари Муҳаммад Ҳошим Шаҳид Врор мамлакат аҳолиси галстук тақмасликлари кераклигини айтди. Унинг сўзларини “Kabul Now” нашри келтирди.
“Исломда галстукнинг тарихи аниқ. Галстук нима? Бу хоч. Шариатда уни синдириш ва йўқ қилиш буюрилган”, дейди Шаҳид Врор.
Ҳокимиятга келганидан бери “Толибон” эркакларга ҳеч қандай кийиниш қоидаларини жорий қилмади. Деярли барча “Толибон” амалдорлари бир хил кийинади: шалвар, камзул, жилет ва салла.
Истиснолар ёқа ва галстук тақиб юрадиган шифокорлар ёки янгиликлар бошловчиларига берилади.
“Толибон” Афғонистонда 2021 йил августида ҳокимият тепасига келганидан сўнг, мамлакатда бир қатор тақиқ ва чекловлар, жумладан, фуқароларнинг ташқи кўринишига нисбатан ҳам жорий қила бошлаган.
Масалан, Ҳилманд вилоятидаги сартарошларга ўз мижозларининг соқолларини олишлари ва ишлаётган вақтида мусиқа чалишлари тақиқланган. Бундан ташқари, “Толибон” Қобул ва Афғонистоннинг бошқа вилоятларида гўзаллик салонларининг фаолиятини тақиқлади.
LiveБарчаси