“Толибон” ИШИД базасида “рейд” ўтказди
Олам
−
02 Ноябрь 2021
10845“Толибон” Афғонистон шимолидаги Балх вилоятида ИШИД террорчилик гуруҳининг базасига бостириб кириб, бир неча жангариларни йўқ қилди. Бу ҳақда РИА Новости ўз манбаларига таяниб, хабар берди.
“Толибон” ИШИД жангариларидан уч нафарининг жасадини Шулгар туманидаги шифохона олдига кўргазма қилиб қўйган, одамлар уларни томоша қилиш учун келмоқда. Жангарилардан бири хорижликка ўхшайди, аммо “Толибон” булар ИШИД террорчиларининг жасадлари экани тўғрисидаги ахборотдан бошқа ҳеч қандай маълумот бермади”, дейилади хабарда.
Манбага кўра, ўлдирилган уч нафар террорчидан ташқари яна беш нафари қўлга олинган.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид ИШИД Афғонистонга таҳдид солмаслигини, балки расмийлар учун “бош оғриғи” эканлигини айтган эди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 август куни мамлакатда ҳокимиятни эгаллаган толиблар, 19 август куни Афғонистон Ислом Амирлигини тузди. Жорий йилнинг 6 сентябрь куни “Толибон”га бўйсунмай турган ягона вилоят – Панжшер эгаллангач, 7 сентябрь куни ҳаракат раҳбарлари муваққат ҳукуматни шакллантирди.
Қайд этиш керакки, толиблар Афғонистонда ҳокимиятга келгач, чет давлатлар ҳамда халқаро ташкилотлардан келаётган ёрдам тўхтаб қолди. Бундан ташқари, минглар афғонлар ватанини тарк этди ва бу жараён ҳали ҳам давом этмоқда. Толибларни Афғонистонда тарафдорлари кўплигига шубҳа йўқ, бироқ улар ҳокимиятга келгач кўплаб қийинчиликларга учрамоқда. Айниқса, молиявий томондан йўқотишлар катта.
Шундай бир даврдан жаҳон ҳамжамияти Афғонистонни беэътибор қолдирмоқчи эмас. Бундай хатога дунё етакчилари аввал йўл қўйган. Бунинг оқибатлари айниқса АҚШнинг эсидан чиқмайди. Афғонистон террорчи гуруҳлар уясига айланмаслиги учун жаҳон етакчилари “Толибон” билан ишламоқчи, ҳатто ушбу ҳаракат БМТ томонидан террорчилик ташкилоти, деб тан олинган бўлса ҳам.
LiveБарчаси