“Толибон” АҚШнинг икки фуқаросини ҳибсга олди
Олам
−
01 Апрель
7641Икки АҚШ фуқароси ва яна бир қанча хорижлик “Толибон” муваққат ҳукумати ҳибсхонасида сақланмоқда. Бу ҳақда кеча, 31 март куни “Толибон” вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид журналистларга маълум қилди.
Унга кўра, хорижликлар афғон қонунчилигини бузганликда айбланиб, ҳибсга олинган. Шу билан бирга, у ҳар бир чет эл фуқароси Афғонистон Ислом Амирлиги қонунларига риоя қилишга мажбур эканлигини таъкидлаган. Ҳибсга олинганлар нима сабабдан Афғонистонга келгани номаълум.
"Сабаблар нима бўлишидан қатъи назар, Афғонистонга келган ҳар бир киши маҳаллий қонунларга риоя қилишга мажбур. Уларнинг Афғонистон визасини олгани, қонунларимизга амал қилишга розилигини билдиради”, деган у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистоннинг Парвон вилоятида 12 ёшли қиз номаълум қуролланган шахслар томонидан отиб ўлдирилган эди.
LiveБарчаси