“Толибон” Германия билан дипломатик алоқалар ўрнатмоқчилигини маълум қилди 

Олам

image

Афғонистонда ҳокимият тепасига келган “Толибон” ҳаракати Германия Федератив Республикаси билан дипломатик муносабатлар ўрнатмоқчи. Бу ҳақда ҳаракат вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид бугун, 5 сентябрь куни “Welt am Sonntag” газетасида чоп этилган мақоласида айтиб ўтди.

“Биз Германия билан мустаҳкам ва расмий дипломатик алоқаларни хоҳлаймиз”, дейди у. Забиҳуллоҳ Мужоҳиднинг сўзларига кўра, “Толибон” Германиядан, шунингдек, бошқа давлатлардан молиявий кўмак ва гуманитар ёрдам олишни, соғлиқни сақлаш, таълим ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорлик қилишни хоҳлайди.

Маълумот ўрнида, Германия Афғонистон пойтахти Қобулдаги элчихонасини толиблар ҳокимиятга келганидан сўнг, дарҳол ёпган.

Бироқ, Германия канцлери Ангела Меркель ҳам, мамлакат Ташқи ишлар вазири Хейко Маас ҳам келажакда Германиянинг Афғонистонда ваколатхонаси бўлишини истисно қилмаган. Шу билан бирга бу учун маълум бир шарт-шароитлар керак бўлиши таъкидланган. 

Қайд этиш керакки, Меркель бундай ваколатхонанинг очилиши “Толибон” ҳокимиятнинг тан олинишни англатмаслигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, Германия ТИВ раҳбари жорий йилнинг август ойи охирида Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб, Абдулазиз Комилов билан музокаралар олиб борганди. Айнан ушбу ташрифдан сўнг, Хейко Маас Афғонистонда Германия элчихонасини тиклаш кераклигини эълон қилган

Афғонистондаги вазият

АҚШнинг Афғонистонда 20 йил давом этган ҳарбий операцияси Президент Жо Байден даврига келиб якунланди. АҚШ қўшинлари жорий йилнинг 31 август куни мамлакатни тарк этди. Ушбу жараён якунланмасидан “Толибон” ҳаракати пойтахт Қобулни эгаллаб, жорий йилнинг 15 август куни Афғонистон Ислом Республикасини қулатди. 19 август кунига келиб толиблар Афғонистон Ислом Амирлиги тузулганини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

64

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг