“Толибон” фаоллашуви фонида Байден Афғонистон Президентини қабул қилди
Олам
−
26 Июнь 2021
9318Аввал хабар берганимиздек, жорий йилнинг 24 июнь куни Афғонистондан Президент Муҳаммад Ашраф Ғани бошчилигидаги делегация АҚШга ташриф буюрди. Президент Жо Байден Афғонистон делегациясини қабул қилди.
Маълум қилинишича, Байден Афғонистон Президенти Ашраф Ғани ва Миллий ярашиш бўйича олий кенгаш раҳбари Абдулла Абдулла билан Вашингтон томонидан Кобулга берилаётган дипломатик ва гуманитар ёрдам мавзусини муҳокама қилган. Учрашув Оқ уйда матбуот учун ёпиқ режимда бўлиб ўтди.
Учрашувдан олдин Байден AҚШ Aфғонистонни дипломатик қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлади. Учрашув якунлари бўйича Оқ уй Матбуот хизмати хабарида айтилишича, Қўшма Штатлар Кобулга хавфсизлик, тараққиёт ва дипломатия соҳасида ёрдам беришда давом этишга тайёр.
Бундан ташқари, АҚШ коронавирус инфекциясининг кўпайиши фонида 3 миллион дозали Johnson and Johnson вакцинасини Aфғонистонга етказиб беришга ваъда берди. Шунингдек, АҚШ томонидан 266 миллион доллар миқдорида гуманитар ёрдам ажратади.