“Толибон” Эрон билан чегарада афғонистонликлар отилганини текширмоқда
Олам
−
17 Октябрь
5385Кеча, 16 октябрь куни “Толибон” Эрон чегарасида Афғонистон фуқароларининг отилгани ҳақидаги хабарларни текширишни бошлаганини маълум қилди. Бу ҳақда “Amu.tv” хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, “Толибон” вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Эрон билан чегарада афғон фуқароларининг ўлими ва жароҳат олгани ҳақидаги “миш-миш”лардан хабардор, “Толибон” ва уларнинг дипломатик вакиллари мазкур ҳодисани ўрганяпти.
Қайд этилишича, Эроннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Ҳассан Козимий Қомий бу хабарларни рад этиб, “ишончли манбалар” билан бевосита кузатишлар натижасида даъволарга асос йўқлигини таъкидлаган. У давлатлар ноқонуний чегарадан ўтишга қарши “қонуний” чоралар кўриш ҳуқуқига эга эканини алоҳида қайд этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон инсон ҳуқуқлари ташкилоти Haalvsh эронлик чегарачиларининг ноқонуний равишда мамлакат ҳудудига киришга уринган афғон муҳожирларига қарата ўқ узгани ва уларни ўлдиргани ҳақида хабар берган эди.