“Толибон” “эркаклар лавозимида”ги аёлларга уйда ўтиришни буюрди
Олам
−
20 Сентябрь 2021
7611Афғонистон пойтахти Қобул хўжалиги тизимида эркаклар ишлаши мумкин бўлган лавозимларда фаолият юритадиган аёллар уйда қолиши ва ишга бормаслиги керак. Бу ҳақда шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Молави Ҳамдулла Номани маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, шаҳар хўжалигида 2,9 минг киши ишлайди. Уларнинг 27 фоизи, жумладан, туман ҳокимлигида, қурилиш ва муҳандислик соҳаларида ишловчи аёллардир.
“Биз иш жойида эркаклар ўрнини боса олмайдиган ёки вазифаси эркакларники бўлмаган аёлларга ишга қайтишига рухсат бердик. Улар ҳар куни ишга боришади. Масалан, гап шаҳар аёллар ҳожатхонасида ишлайдиган аёллар ҳақида кетяпти, у ерда эркакларга рухсат берилмайди”, деган шаҳар ҳокими.
Унинг қўшимча қилишича, туманларда ва марказий идорада эркаклар билан алмаштириб бўлмайдиган аёл ходимлар бор, улар электр ва қурилиш соҳаларида ишлайди.
“Аммо бошқалар (эркаклар — таҳр.) эгаллаши мумкин бўлган лавозимларга келсак, биз уларга (аёллар — таҳр.) вазият нормаллашгунча уйда қолишни айтдик. Уларнинг маоши тўланади”, деган шаҳар ҳокими.
LiveБарчаси