“Толибон” БМТдан Афғонистонда қолишни сўради
Олам
−
20 Август 2021
14992“Толибон” БМТни қўллаб-қувватлашини билдириб, ташкилотдан мамлакатда қолишини ва гуманитар фаолиятни давом эттиришини сўради. Бу ҳақда БМТнинг Афғонистондаги гуманитар координатори Рамиз Алакбаров маълум қилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.
Унга кўра, БМТнинг Афғонистондаги гуманитар ваколатхонаси ва “Толибон” ўртасидаги амалий ҳамкорлик 18 йилдан бери давом этмоқда.
“Биз шунча пайт давомида бирга ишладик. Ва улар билан гуманитар фаолиятни амалга ошириш бўйича алоқаларимиз бор”, дейди БМТ вакили.
Алакбаровнинг таъкидлашича, БМТ ва “Толибон” ўртасида ишчи алоқалар мавжуд. Толиблар ташкилотни доимо қўллашади. Улар яна бир бор БМТни қўллаб-қувватлашларини билдириб, мамлакатда қолишни ва гуманитар ёрдам кўрсатишда давом эттиришни сўраган. Бироқ, унинг маълум қилишича, сўнгги кунларда идора ва “Толибон” ўртасида “янги келишувлар” бўлмаган.
“Табиийки, ўзаро ҳамкорлик режалари ишлаб чиқилади. Аммо ҳозирча биз улар билан ишлаб турган келишувларга янги қўшимчалар киритилмаган", дейди Алакбаров мамлакатдаги ўзгарувчан шароитни инобатга олиб.
Координаторнинг сўзларига кўра, толиблар билан аввало аёлларнинг гуманитар шароитда ишлашини таъминлаш масаласини келишиб олиш керак. Унга кўра, баъзи жойларда аёллар иш билан боғлиқ муаммоларга дуч келинмоқда. Аммо, бу муаммолар қайси туманда ким қўмондонлик қилиши билан боғлиқ.
Маълумот ўрнида, Афғонистон Ислом Республикаси энди йўқ. Жорий йилнинг 15 август куни ҳокимият “Толибон” ҳаракати назоратига ўтди. Ўша куни Президент Ашраф Ғани истеъфо берганини ҳамда мамлакатни тарк этганини маълум қилди. Кеча, 19 август куни эса ҳаракат расмий баёнот билан чиқиб, мамлакатда Ислом Амирлиги тузилганини эълон қилди.
LiveБарчаси