“Толибон” БАА билан келишув имзолади
Олам
−
24 Май 2022
6717Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритган “Толибон” ҳаракати вакиллари БАА билан мамлакатдаги тўртта аэропортни, жумладан, пойтахт аэропортини бошқариш бўйича ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолади. Бу ҳақда Афғонистоннинг “Bakhtar” ахборот агентлиги хабар берди.
Битим Афғонистон Бош вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Барадорнинг БААга ташрифи якунлари бўйича имзоланган. Ҳужжатга кўра, томонлар Қобул, Қандаҳор, Ҳирот ва Мозори Шариф аэропортларининг ишлаш шартларини келишиб олган.
Маълумот ўрнида, жорий йилнинг февраль ойи бошида Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғли Доҳа ва Анқара “Толибон” билан Афғонистондаги тўртта аэропортни бошқариш бўйича принципиал келишувга эришганини айтганди. Туркия Ташқи ишлар вазири, шунингдек, томонлар Қобул аэропорти ҳудудини биргаликда ҳимоя қилишга келишиб олганини, бироқ у билан боғлиқ қатор масалалар бўйича музокаралар давом этишини тасдиқлаган. Фақатгина молиявий ва ҳуқуқий масалалар мувофиқлаштирилмаган ҳолда қолган. Бироқ апрель ойида Қатар ва Туркиянинг “Толибон” билан музокаралари тўхтаб қолган.
LiveБарчаси