“Толибон” аёлларга яна бир тақиқ қўйди
Олам
−
25 Декабрь 2022
14899Афғонистонда “Толибон” аёлларга миллий ва халқаро ноҳукумат ташкилотларда ишлашни тақиқлади. Бу ҳақда “Alarabiya” телеканали маълум қилди.
Қайд этилишича, тегишли ҳужжат Афғонистондаги барча хусусий муассасаларга юборилган. Агар ушбу қоида бузилса, ҳукумат ташкилотнинг фаолият юритиши учун рухсатномани бекор қилиши мумкин.
Тақиқланишнинг аниқ муддати кўрсатилмаган.
“Толибон” тақиқни бундай ташкилотларнинг айрим ходимлари мусулмонларга хос кийинмаслиги билан изоҳлаган.
Аввалроқ Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати мамлакат университетларидан кейинги қарорга қадар талаба қизлар учун дарсларни тўхтатгани ҳақида хабар берилганди.
Бунинг ортидан АҚШ маъмурияти ўз иттифоқчилари билан биргаликда Афғонистондаги олий ўқув юртларида қизларнинг ўқиши тўхтатилгани муносабати билан “Толибон” ҳаракатига қарши чора кўришни режалаштираётгани маълум қилинди.
LiveБарчаси
26 Ноябрь