“Толибон” қизлар учун университетлар эшикларини ёпди
Олам
−
21 Декабрь 2022
5857Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати мамлакат университетларидан кейинги қарорга қадар талаба қизлар учун дарсларни тўхтатишни талаб қилди. Бу ҳақда кеча, 20 декабрь куни “Ariana News” хабар берди.
Телеканал маълумотларига кўра, Афғонистон Ислом Амирлиги Олий таълим вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида университетларга қизлар учун дарслар кейинги огоҳлантиришгача дарҳол тўхтатилиши кераклиги ҳақида хат йўллаган.
2021 йил баҳорида АҚШ ўз Қуролли кучларини Афғонистондан олиб чиқиш қарорини эълон қилганидан сўнг “Толибон” мамлакат устидан назорат ўрнатиш бўйича кенг кўламли операцияни бошлаган эди. 15 август куни толиблар Қобулга жангсиз кириб келди ва 7 сентябрь куни қонунийлиги ҳали ҳеч бир давлат томонидан тан олинмаган муваққат ҳукумат таркибини эълон қилди.
2021 йил сентябрь ойи бошида Афғонистоннинг бутун ҳудуди устидан назорат ўрнатган “Толибон” тарафдорлари аёллар ва қизларга турли чекловлар қўя бошладилар ва буни штатда “тегишли исломий муҳит” яратиш зарурати билан изоҳладилар. Жумладан, 20 йилга яқин мавжуд бўлган Хотин-қизлар ишлари вазирлигини тугатиб, ўрнига Исломий даъват, ҳидоят, амр ва маърифат вазирлигини ташкил этишди, қизларнинг мактабларга киришини чекланди ва аёллар кўчада ва жамоат жойларида рўмол ўрашга мажбурланди.
LiveБарчаси