АҚШ “Толибон”дан қизлар учун қасос олмоқчи

Олам

image

АҚШ маъмурияти ўз иттифоқчилари билан биргаликда Афғонистондаги олий ўқув юртларида қизларнинг ўқиши тўхтатилгани муносабати билан “Толибон” ҳаракатига қарши чора кўришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда кеча, 20 декабрь куни навбатдаги брифингда АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати раҳбари Нед Прайс маълум қилди. 

Унга кўра, “Толибон” бу ҳаракатни қоралаган АҚШ ва унинг иттифоқчиларидан “умумий сигнал” олиши муҳим.  

“Аммо бизни жавобгарликка тортиш учун чора кўришимиз ҳам шунчалик муҳим. Ва ишонаманки,  биз ушбу сигнални беришни мувофиқлаштирганимиздек,  яқин кунларда кўплаб ҳамкорларимиз худди шундай қилишади”, дейди Прайс.

Унинг сўзларига кўра, бу қарор “Толибон” учун жиддий оқибатларга, “Толибон”нинг халқаро ҳамжамиятдан сезиларли даражада узоқлашишига олиб келади, шунингдек, уларнинг керакли қонунийликка эга бўлишига тўсқинлик қилади.

“Толибон”, бу қарор, ўз халқи олдидаги бир неча марта ва ошкора қабул қилган мажбуриятларига зид равишда, улар учун аниқ бадалларга олиб келишини кутиши керак. Албатта, биз буни “Толибон”ни жавобгарликка тортиш учун қиляпмиз. Бизда бу мақсадда фойдаланишимиз мумкин бўлган бир қатор воситалар мавжуд”, дейилади Давлат департаменти баёнотида.

Прайс сўзида давом этиб, халқаро ҳамжамият ўз ваъдаларини бажармадиган толиблар билан нормал муносабатларни сақлолмайди. 

“Улар яхши билишадики, АҚШ ва бизнинг ҳамкорларимиз “Толибон” шундай қадамлар қўйганида,  жаҳон ҳамжамияти ва халқи олдидаги ўз мажбуриятларини бажармаганида улар билан нормал муносабатларни сақлаб қола олмайди”. 

Давлат департаменти вакилининг сўзларига кўра, бу қарор “Толибон” ва АҚЎ расмийлари ҳамда бошқа давлатлар ўртасидаги муносабатларни яхшилашга жиддий тўсиқ бўлади.

Прайснинг айтишича, Вашингтон аллақачон “Толибон”га қарши чоралар кўрган.  

“Толибонни жавобгарликка тортиш учун яна нима қилишимиз мумкинлигини кўрамиз”, дея қўшимча қилди у. 

Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати мамлакат университетларидан талаба қизлар учун дарсларни кейинги огоҳлантиришгача тўхтатишни талаб қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

264

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made