“Толибон” аёлларга яна бир тақиқ қўйди

World

image

Афғонистонда “Толибон” аёлларга миллий ва халқаро ноҳукумат ташкилотларда ишлашни тақиқлади. Бу ҳақда “Alarabiya” телеканали маълум қилди.

Қайд этилишича, тегишли ҳужжат Афғонистондаги барча хусусий муассасаларга юборилган. Агар ушбу қоида бузилса, ҳукумат ташкилотнинг фаолият юритиши учун рухсатномани бекор қилиши мумкин.

Тақиқланишнинг аниқ муддати кўрсатилмаган.

“Толибон” тақиқни бундай ташкилотларнинг айрим ходимлари мусулмонларга хос кийинмаслиги билан изоҳлаган.

Аввалроқ Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати мамлакат университетларидан кейинги қарорга қадар талаба қизлар учун дарсларни тўхтатгани ҳақида хабар берилганди. 

Бунинг ортидан АҚШ маъмурияти ўз иттифоқчилари билан биргаликда Афғонистондаги олий ўқув юртларида қизларнинг ўқиши тўхтатилгани муносабати билан “Толибон” ҳаракатига қарши чора кўришни режалаштираётгани маълум қилинди.


Tags

Rate Count

381

Rating

3

Rate this article

Share with your friends