“Толибон” аёлларга аёллар билан гаплашишни ҳам тақиқлади
Олам
−
28 Октябрь
5603Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати аёлларга нафақат эркаклар, балки аёллар билан ҳам очиқчасига гаплашишни тақиқлади. Бу ҳақда муваққат ҳукуматнинг эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш бўйича вазири вазифасини бажарувчи Холид Ҳанафийга таяниб, “Bild” хабар берди.
Вазирнинг баёнотига кўра, аёллар ўз овозини бошқа аёллар эшитишга йўл қўймаслиги керак. Шу боисдан Афғонистондаги аёллар Қуръонни аёллар бор жойда овоз чиқариб ўқишдан ҳам тийилиши лозим.
2021 йил август ойида Афғонистонда “Толибон” ҳокимиятни қўлга киритганидан бери бу мамлакатда аёлларга таълим олиш, эркак ҳамроҳлигисиз саёҳат қилиш ва жамоат жойларида, айниқса эркаклар билан гаплашиш ҳатто савдолашиш ҳам тақиқланган. Шунингдек, уларга паркларга ташриф буюриш, сузиш ёки спорт билан шуғулланиш ман этилади. Гўзаллик салонлари ҳам тақиқланган. Аёллар паранжиларсиз кўчада юра олмайди. Аммо шу билан бирга, аёлларга нисбатан зўравонлик тўғрисидаги қонун бекор қилинган. Бунгача аёллар кўпинча оммавий равишда калтакланарди ва ғайриисломий хатти-ҳаракатлар учун қамоққа ташланарди.
LiveБарчаси