“Толибон” аёлларга сотувчилар билан савдолашишни тақиқлади
Олам
−
12 Сентябрь
2834“Толибон”нинг Эзгуликни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш вазирлиги аёлларга нисбатан чекловларни кучайтирди. Жумладан, аёлларга сотувчилар билан савдолашиш тақиқланди. Бу ҳақда “Hasht e Subh Daily” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, “Толибон”нинг айрим вилоятлардаги ахлоқ полицияси эркакларга хотинлари борасида тегишли буйруқ чиқарган. Улар аёллар сотувчилар билан савдолашганида, уларнинг овози бегона эркаклар томонидан эшитилиши ва бу “эркакларни йўлдан оздириши”ни даъво қилган.
“Толибон”га кўра, аёллар гапирмасдан ва савдолашмасдан харид қилиши лозим.
Ахлоқ полицияси ўзларининг янги қонунларини амалга ошириш учун зўравонлик ва репрессияларни кучайтиргани айтилмоқда. Фуқаролар қонун ижроси юзасидан жиддий хавотир билдирган. Улар бу зулм, қасос, репрессия ва кенг тарқалган суиистеъмоллик муҳитини яратишини айтган. “Толибон” аёллар қўлқоп кийиб, юзини тўлиқ беркитиши кераклигини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Афғонистондаги “Толибон” муваққат ҳукумати аёлларга эркакларга қарашни, жамоат жойларида ва уйда баланд овозда гапиришни тақиқлаганди.
LiveБарчаси