“Толибон” АҚШга биринчи маҳсулотини сотди. Алоқалар тикланяптими?
Олам
−
30 Июль 2023
18929Афғонистондан АҚШ бозорига жўнатилган биринчи маҳсулот – умумий оғирлиги 45 тонна бўлган икки контейнер анор шарбати бўлди. Бу ҳақда EastFruit мутахассислари TOLOnews’га таяниб хабар берди. Контейнерлар Карачи порти орқали Калифорнияга жўнатилган.
“Толибон” Саноат ва савдо вазирлиги матбуот котиби Охундзода Абдул Салом Жаваднинг айтишича, ушбу маҳаллий маҳсулот экспорт қилиниши мамлакат иқтисодиёти учун жуда муҳимдир.
“Яқинда Ҳиротдан АҚШга 45 тонналик икки контейнер “Pamir Соlа” анор шарбати жўнатилди. Шунингдек, ушбу маҳсулот Германия ва Қозоғистонга ҳам етказиб берилди. Айни пайтда маҳсулотларимиз экспорти географиясини кенгайтириш режалаштирилган”, деган вазирлик матбуот котиби.
Айни пайтда Афғонистондаги компаниянинг савдо бўйича менежери “Pamir Соlа” заводи маҳсулотлари Эрон ва Бирлашган Араб Амирликларига ҳам етказиб берилаётганини айтди.
“Афғонистон кичик давлат, аммо бугунги кунда у ўз маҳсулотларини иқтисодиёти йирик давлатлар, жумладан, АҚШга ҳам сотяпти. Бу биз учун катта ютуқ ”, деган компания раҳбари Аллоуддин Баҳодир.
Ушбу маҳсулот “Толибон” Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Америка Қўшма Штатлари ҳукуматининг тасдиғидан кейин жўнатилган.
Маълумот ўрнида, “Pamir Cola” заводида ҳозирда 600 дан ортиқ маҳаллий аҳоли вакиллари ишлайди.
Эслатиб ўтамиз, “Толибон” вакиллари АҚШ билан музокаралар ўтказиш учун Қатарга жўнаб кетди.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь