“Толибон” АҚШ билан музокара ўтказгани Қатарга учиб кетди
Олам
−
30 Июль 2023
5592“Толибон” вакиллари АҚШ билан музокаралар ўтказиш учун Қатарга жўнаб кетди. Бу ҳақда “Sputnik Афганистан” Telegram-каналида хабар берилди.
“Толибон” ташқи ишлар вазири в.б. Амир Хон Муттақий мазкур делегацияга бошчилик қилади.
Гуруҳ вакиллари АҚШ билан уларни санкциялар рўйхатидан олиб ташлаш, олтин захираларини музлатиш ва Америка дронларининг Афғонистонга ҳужумига чек қўйиш бўйича келишувга эришмоқчи.
Уларнинг суҳбатдошлари америкалик дипломатлар Том Вест ва Рина Амири бўлади. Америкаликлар яқинда Остонада Марказий Осиё давлатлари билан Афғонистон масаласини муҳокама қилганди.
Қозоғистон ТИВ маълумотларига кўра, “Толибон” америкалик дипломатларнинг афғонларга ёрдам бермоқчилигини олқишлаб, ижтимоий-иқтисодий вазиятни барқарорлаштириш чора-тадбирларини эътироф этган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Томас Уест ҳамда Афғонистондаги аёллар ҳуқуқи бўйича вакили Рина Амири Қатарда “Толибон” ҳаракати эмиссарлари билан учрашиши айтилганди.
Акобир Сайидов
LiveБарчаси