“Толибон” Афғонистонда тузадиган ҳукумат ҳақида маълумот берилди

Олам

image

Афғонистоннинг вақтинчалик ҳукуматига Афғонистон Ислом Амирлигини бошқарадиган “Амир ул-мўминин” ҳам киритилади. “Al Jazeera” “Толибон тузадиган ҳукумат тузилмаси ҳақида маълумот берди.

Нашр суҳбатдошларига кўра, ҳукумат таркибига мамлакатда яшовчи барча этник гуруҳларнинг вакиллари, жумладан этник тожик ва ўзбеклар ҳам киради. Муваққат бошқарув кенгаши қанча вақт амал қилиши ҳозирча номаълум.

Бошқарув шаклини аниқлаш ва вазирларни тайинлаш учун Олий кенгаш чақирилган. Айни пайтда Суд тизими, Ички хавфсизлик, Мудофаа, Ташқи ишлар ва Ахборот вазирликларини яратиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

“Толибон” сиёсий идораси раҳбари Мулла Абдул Ғани Бародар Қобулда ва ҳаракат асосчиси мулла Муҳаммад Умарнинг ўғли мулла Муҳаммад Ёқуб ҳукумат тузиш бўйича маслаҳатда қатнашиш учун Қандаҳордан келган.

Манбаларга кўра, АҚШ расмийлари, ўз навбатида, эски ҳукуматларнинг айрим аъзоларини олиб келишни талаб қилмоқда. Улар орасида Афғонистоннинг собиқ Президенти Ҳамид Карзай ва Миллий ярашув олий кенгаши раҳбари Абдулла Абдулла бор.

Аввалроқ, “Толибон” Афғонистонни бошқариш учун 12 кишилик кенгаш тузиши ҳақида хабар берган эдик. Унинг энг муҳим аъзолари қаторида мулла Абдул Ғани Бародар, мулла Муҳаммад Ёқуб ва “Ҳаққоний тармоғи”нинг юқори мартабали аъзоси Ҳалил ал-Раҳмон Ҳаққоний киради.


Мақола муаллифи

Теглар

Афғонистон Толибон

Баҳолаганлар

543

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг