Токио-2020: ўзбекистонлик юнон-рум курашчилари чорак финалда тўхтади

Спорт

image

Юнон рум кураши бўйича -60 кг вазнда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Элмурод Тасмуродов украиналик Ленур Темировга қарши гиламга чиқди ва имкониятни бой берди.

Белллашув 0:5 ҳисобида Темировнинг ғалабаси билан якунланди. Агар украиналик курашчи финалга етиб борса Тасмуродов бронза медали учун курашиш имкониятини сақлаб қолади.

-130 кг вазн тоифасида баҳсларга киришган Мўминжон Абдуллаев ярим финал йўлланмаси учун чилилик Ясмани Фернандес билан кураш олиб борди. Баҳсда 0:2 ҳисобида Фернандес ғалаба қозонди, агар у финалга қадар етиб борса, Абдуллаев бронза медали учун гиламга чиқади. 

Бунга қадар Мўминжон Абдуллаев илк даврада Артур Вититинга ҳеч қандай имконият қолдирмаган эди.  У эстониялик рақибини 8:0 ҳисобида мағлуб этган ва чорак финалга йўл олганди.

Маълумот ўрнида, Тасмуродов Рио Олимпиадасида бронза медалини қўлга киритган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Токио-2020 Элмурод Тасмуродов Мўминжон Абдуллаев Юнон-рум кураши

Баҳолаганлар

35

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг