Токио-2020: ўзбекистонлик паралимпиячилар рекорд миқдорда йўлланмага эга бўлди

Спорт

image

Токио шаҳри мезбонлик қиладиган XVI ёзги Паралимпия ўйинлари бошланишига оз фурсат қолмоқда. Ўзбекистон миллий терма жамоаси спортчилари Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига рекорд даражадаги йўлланмаларни қўлга киритди. 

Илк бор ўзбекистонлик паралимпиячилар 8 спорт турида, 48 нафар спортчи билан иштирок этади. Умумий йўлланмалар сони 55 тани ташкил этади.

Пара-енгил атлетика:

1. Ҳусниддин Норбеков (диск улоқтириш)
2. Бобуржон Омонов (ядро улоқтириш)
3. Бекжон Чеваров (узунликка сакраш)
4. Темурбек Гиязов (найза улоқтириш)
5. Муҳаммад Рехсимов (ядро улоқтириш)
6. Дониёр Салиев (узунликка сакраш)
7. Элбек Султонов (ядро улоқтириш)
8. Иззат Турғунов (узунликга сакраш)
9. Сабина Суханова (100 м. югуриш)
10. Сабина Суханова (200 м. югуриш)
11. Нозимахон Қаюмова (найза улоқтириш)
12. Дилафрузхон Ахмадхонова (ядро улоқтириш)
13. Моҳигул Хамдамова (диск улоқтириш)
14. Нурхон Қурбонова (ядро улоқтириш)
15. Нурхон Қурбонова (найза улоқтириш)
16. Асила Мирзаёрова (узунликка сакраш)
17. София Бурханова (ядро улоқтириш)
18. Ёқутхон Холбекова (узунликка сакраш)
19. Ёрқин Одилов (найза улоқтириш)

Пара-сузиш

1. Ислам Асланов (50 м эркин)
2. Ислам Асланов (100 м баттерфляй)
3. Дмитрий Хорлин (50 м эркин)
4. Фирдавсбек Мусабеков (100 м брасс)
5. Фирдавсбек Мусабеков (200 м комплекс)
6. Музаффар Турсунхўжаев (50 м эркин)
7. Музаффар Турсунхўжаев (100 м баттерфляй)
8. Шохсанамхон Тошпўлатова (50 м эркин)
9. Шохсанамхон Тошпўлатова (100 м баттерфляй)
10. Шохсанамхон Тошпўлатова (200 м комплекс)
11. Нигорахон Мирзоҳидова (100 м батерфляй)
12. Муслима Одилова (50 м эркин)

Пара-дзюдо

1. Шерзод Намозов (-60 кг)
2. Учқун Қуронбоев (-66 кг)
3. Феруз Сайидов (-73 кг)
4. Довурхон Кароматов (-81 кг)
5. Шуҳрат Бобоев (-90 кг)
6. Шариф Ҳалилов (-100 кг)
7. Ширин Шарипов (+100 кг)
8. Лобар Хуррамова (-48кг)
9. Севинч Салаева (-52 кг)
10. Парвина Самандарова (-58 кг)
11. Нафиса Шерипбоева (-63 кг)
12. Васила Алибоева (-70 кг)

Пара-каноэ

1. Азизбек Абдулҳабибов (200 м)
2. Ҳайитмурод Шерқўзиев (200 м)
3. Шаҳноза Мирзаева (200 м)

Пара-таэквондо

1. Зухриддин Тоҳиров (- 61 кг)
2. Зиёдахон Исақова (- 49 кг)
3. Гулжаной Наимова (+ 58 кг)

Пара-пауэрлифтинг

1. Рўза Қўзиева (-61 кг)
2. Фарҳод Умрзоқов (-88 кг)
3. Нуриддин Давлатов (-107 кг)

Пара-академик эшкак эшиш

1. Феруза Бўрибоева (2000 м)
2. Отабек Қўчқоров (2000 м)

Пара-ўқ отиш

1. Сервер Ибрагимов (50 м пистолет)

Ўзбекистон Паралимпия терма жамоаси Риода 32 нафар спортчи билан иштирок этиб, 31 та медални қўлга киритган эди. Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинлари 2021 йилнинг 24 августидан 5 сентябрига қадар бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси Токио Паралимпия ўйинлари Ҳусниддин Норбеков

Баҳолаганлар

329

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг