Токио-2020: Ўзбекистонлик пара таэквондочи ярим финалга йўл олди

Спорт

image

Токио шаҳрида Паралимпиаданинг Пара таэквондо бўйича баҳслари давом этмоқда. Аёллар ўртасида +58 кг вазн тоифасида иштирок этаётган ўзбекистонлик Гулжаной Наимова ярим финал босқичига йўл олди.

Унга чорак финалда япониялик пара таэквондочи Шоко Ота рақиблик қилди. Беллашувда Наимова 37:12 ҳисобида ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Гулжаной Наимова финал остонасида Буюк Британия вакили Эми Трусдейга қарши даянга чиқади. Ушбу жанг бугун, 4 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 14:00 да бошланади.

Ўзбекистонлик спортчи аввалги босқичда 1/16 финалда эронлик Райехех Шахабни 30:9 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Таэквондо Паралимпиада Пара таэквондо Гулжаной Наимова

Баҳолаганлар

26

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг