Қамчиқда даҳшатли ЙТҲ: икки киши вафот этди
Жамият
−
09 Июль 2020
19316Қамчиқ довонида рўй берган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 2 киши вафот этди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар бермоқда.
Кеча, 8 июль куни соат 07:30 да Поп тумани ҳудудидан ўтувчи “Тошкент-Ош” автомобиль йўлининг 223-километрида 28 ёшли Ж.Ж. бошқарувида бўлган цемент юкланган ISUZU русумли автомашинасини “Тошкент” йўналиши бўйлаб бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, бошқарувни йўқотади ва йўлнинг қарама-қарши томонига чиқиб кетади. Оқибатда автомобиль жарликка ағдарилиб кетади. Натижада автомашина ҳайдовчиси Ж Ж. ва йўловчиси 23 ёшли Ч.Ж.тан жароҳатлари олиб, ҳодиса жойида вафот этади.
Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми “а” банди (одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси