ТИВ Россияга мева-сабзавот сотувчи ўзбекистонликларга мурожаат йўллади

Жамият

image

Россия ҳудудига олиб кирилганда ҚҚС солинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхати кенгайтирилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 4 январь куни www.pravo.gov.ru расмий ҳуқуқий ахборот интернет-порталига Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2019 йил 31 декабрдаги 1952-сон “Россия Федерацияси Ҳукуматининг 2004-йил 31-декабрдаги 908-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарори жойлаштирилди.

Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси маълумотига кўра, ҳужжатга мувофиқ 10 фоизли ставка бўйича қўшимча қиймати солиғи (ҚҚС) солинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхатига ўзгартириш киритилди. Хусусан, РФга имтиёзли ҚҚС билан олиб кириталидган мева-сабзавот маҳсулотлари рўйхати кенгайтирилди.

Ўзбекистоннинг асосий ҳўл мева маҳсулотлари ҳисобланадиган тарвуз, қовун, узум, анжир, олма, нок, беҳи, ўрик, гилос, олча, шафтоли (жумладан нектарин ҳам), олхўри ва лимонга нисбатан аввал амал қилган 20 фоизли ҚҚС ўрнига 10 фоизли ставка жорий этилади.

Шунингдек, ўзгаришлар қуруқ меваларга нисбатан жорий этилмайди. Ушбу категория бўйича 20 фоизли ҚҚС сақланиб қолинди.

Вазирликнинг таъкидлашича, Россия қонунчилигига киритилган ушбу ўзгаришлар Ўзбекистондан Россия бозорига мева ва сабзавотлар экспорти ҳажмини ошириш учун қулай имконият яратади.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ экспорт мева-сабзавот

Баҳолаганлар

198

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг