ТИВ Петербургда Ўзбекистон фуқаросининг икки ёшли ўғли билан юз берган воқеа бўйича баёнот берди
Жамият
−
02 Май 2019
4580Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти махсус ахборот билан чиқди. Бу ҳақда вазирлик сайтида хабар берилган.
Ўзбекистоннинг Санкт-Петербург шаҳридаги (Россия) бош консулхонаси берган маълумотларга кўра, васийлик органлари қарорига биноан икки яшар ўғли болалар касалхонасига берилган Ўзбекистон фуқароси М.Ж. 2019-йилнинг 29 апрель куни бош консулхонага таклиф этилган.
Ўтказилган музокаралар ва зарур консуллик ҳаракатларидан сўнг бола қонуний вакилга топширилди.
Маълум бўлишича, бола 5 май куни онасининг синглиси ҳамроҳлигида Ўзбекистонга учиб кетади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь