ТИВ Хитойга бормоқчи бўлган ўзбекистонликларни огоҳлантирди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Хитойдаги Элчихонаси ва Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси тақдим этган маълумотда қайд этилишича, 2020 йил 25 январь ҳолатига кўра, коронавирусли пневмониядан вафот этганлар сони 41 нафарга, касалланганлар эса 1287 нафарга етди. Яна 1965 киши касалланган деган гумон билан шифокорлар назоратида. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари қайд этилмаган.

Ушбу вируснинг янада тарқалишини олдини олиш мақсадида Хубей провинциясининг Ухан шаҳри ва бошқа 12 та шаҳари карантин учун ёпилди. Маҳаллий ҳокимият гавжум жойларда вирус юқиши хавфининг юқорилигини инобатга олиб, санитария тадбирлари давомида ташқарига чиқмасликни маслаҳат бермоқда.

“Карантин эълон қилиниши муносабати билан тегишли ҳокимият органлари Хитойда аккредитация қилинган хорижий мамлакатларнинг барча дипломатик ваколатхоналарига чет эл фуқароларини карантин эълон қилинган шаҳарлардан эвакуация қилиш бўйича рад жавобини бермоқда. Карантин киритилганидан сўнг, бошқа давлатнинг элчихоналари ўз фуқароларини эвакуация қилгани тўғрисидаги хабар ҳақиқатга тўғри келмайди”, Ўзбекистон ТИВ берган маълумотда.

Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг Хитойдаги дипломатик ваколатхоналари вазиятни назоратга олган ҳамда барча масалаларни, жумладан, зарурат туғилганда Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилиш масаларини ҳал қилиш учун тегишли ҳокимият органлари билан доимий алоқада бўлиб турибди.

Элчихона ва Бош консулхона вакиллари Ўзбекистон фуқаролари билан доимий мулоқот ўрнатгани айтилмоқда. Жумладан, “WeChat” ижтимоий тармоғида “Uxan 2020 O‘zbekiston” ва “Uzbeks in Wuhan” гуруҳлари ишлаб турибди.

Aйни пайтда мазкур вазиятни монотиринг қилиш ва вируснинг Ўзбекистон ҳудудида тарқалишининг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш учун Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осийишталик агентлиги қошида штаб ташкил этилди. Хавфли ҳудудлардан келадиган барча фуқаролар кузатувга олинади.

Юқоридагиларни инобатга олиб ТИВ Хитой ҳудудидаги Ўзбекистон фуқароларига зарур ҳолатларда исталган вақтда мамлакатнинг Пекин шаҳридаги Элчихонасига (телефон: +86 135-1102-4242 Бобур Яхяйев, +86 139 1175-4476 Шуҳрат Умиров) ҳамда Шанхай шаҳридаги Бош консулхонасига (телефон: +86 131-2255-5772, Aзиз Улуғбеков) мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

ТИВ

Баҳолаганлар

57

Рейтинг

2.7

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг