ТИВ Индонезия элчисининг ўлимига ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Индонезия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сунарё Картадинатанинг вафоти муносабати билан ТИВ ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди. 

“Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси Сунарё Картадината жанобларининг бевақт вафоти ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик. Жаноб Картадината ўз ватани учун тинимсиз меҳнат қилган, Индонезия манфаатларини ғоят профессионаллик ва фидойилик билан илгари сурган таниқли ва тажрибали дипломат эди. Унинг мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси беқиёс. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги жамоаси элчининг оила аъзолари ва яқинларига ҳамда барча индонезиялик дўстларимизга ҳамдардлик билдиради”, дейилган вазирлик хабарида.

Маълумот учун, бир вақтнинг ўзида Қирғизистондаги элчи вазифасини ҳам ўтаган Картадината 2019 йилдан бошлаб Индонезиянинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари сифатида фаолият олиб бораётганди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сунарё Картадината вафот этгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Индонезия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг