Тинчимас Трамп: республикачи августгача президентлик лавозимига қайтмоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп шу йилнинг августигача давлат раҳбари лавозимига қайта тикланишига ишонмоқда. Бу ҳақда “The New York Times” нашри журналисти Магги Ҳаберман ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилган.  

“Трамп у билан боғланган бир қатор одамларга августгача президентликка қайтишини кутаётганини айтган”, деб ёзган журналист. 

Шу билан бирга, Ҳаберман Америка собиқ раҳбарининг бу каби баёнотларига шубҳа билан қараган ва АҚШ сиёсий тизими “бундай ишламаётганини” таъкидлаган. 

Аввалроқ, Трамп ҳозиргача умумий миқдорда 65 минг доллар пенсия олгани ҳақида хабар бергандик.  

Маълумот ўрнида, Дональд Трамп 2017 йил 20 январдан 2021 йил 20 январгача АҚШ Президенти бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Трамп

Баҳолаганлар

283

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг