Қария Трамп ҳозиргача қанча пенсия олгани маълум бўлди

Олам 8594
image

Жорий йилнинг январь ойи охиридан бошлаб АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп президентлик пенсиясини олишни бошлаган. Ҳозиргача у умумий миқдорда 65 минг доллар пенсия олган, деб хабар бермоқда “Business Insider”

Трамп собиқ Президент сифатида йилига 221 минг доллардан ортиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга. Улар солиқлар ҳисобидан молиялаштирилади. 

Маълумот ўрнида, Дональд Трамп 2017 йил 20 январдан 2021 йил 20 январгача АҚШ Президенти бўлган. Трамп президентлик маошидан (йилига 400 минг доллар) воз кечганди. Аммо қонунга кўра, уни тўлаш шарт бўлгани сабабли, республикачи пулларни турли вазирликларга, шунингдек коронавирус учун дори-дармонлар ишлаб чиқаришга ўтказган. 

Аввалроқ, Дональд Трамп ўз обуначилари билан ўзаро алоқада бўлиши мумкин бўлган янги алоқа платформасини намойиш қилганди.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 359
Рейтинг: 3
Теглар
t
×