Янги платформа: Трамп сўзининг устидан чиқди 

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШнинг собиқ Президенти Дональд Трамп ўз обуначилари билан ўзаро алоқада бўлиши мумкин бўлган янги алоқа платформасини намойиш қилди. Бу ҳақда "Fox News" хабар берган. 

Платформа "Donald J. Trump for President" деб номланган. 

Сиёсатчи унда хабарлар ёзиши, шунингдек, фотосуратлар ва видеолар жойлаши мумкин бўлади. 

Платформага яқин манбанинг сўзларига кўра, "бу шунчаки бир томонлама алоқа". 

Эслатиб ўтамиз, март ойи охирида Дональд Трамп "шахсий платформаси" билан ижтимоий тармоқларга қайтиши ҳақида хабар берилганди.  

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг 6 январь куни Трампнинг тарафдорлари Америка Конгресси биносига бостириб киргандан сўнг, бир қатор ижтимоий тармоқлар унинг аккаунтларини блоклаб қўйди. 

Трампнинг асосий фойдаланадиган платформаси бўлган Twitter эса унинг саҳифасини бутун умрга блоклади. 

Ижтимоий тармоқда ушбу қарор сиёсатчи зўравонлик тўлқинини қўзғатиши мумкинлиги билан изоҳланди. 

Трампнинг ўзи эса Twitter зерикарли бўлиб қолганини ва бошқа унга қайтишни истамаслигини маълум қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Дональд Трамп

Баҳолаганлар

362

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг