Тимофеева ва Кудерметова “Ролан Гаррос”даги иштирокини бошлади

Спорт

image
Кеча, 19 май куни теннис бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Мария Тимофеева ва Полина Кудерметова “Ролан Гаррос” турниридаги иштирокини бошлади. Ҳар икки теннисчи ҳам мусобақанинг квалификация босқичини муваффақиятли старт билан бошлади.

Эътиборлиси, икки спортчи ҳам саралашнинг дастлабки босқичида ғалаба қозонди. Мария Тимофеева биринчи босқичда канадалик рақибаси Брейс Каденсни икки сетда 6/1, 6/3 ҳисобида мағлуб этди. Полина Кудерметова эса, нидерландиялик Анук Ковермансни 6/1, 7/6 ҳисобида таслим қилди.

Энди Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари бугун, 20 май куни иккинчи давра учрашувларида кортга чиқади.

Мария Тимофеева Тошкент вақти билан соат 17:40 да аргентиналик Мария Карлега қарши баҳс олиб борса, Полина Кудерметова ҳам шу вақтда болгариялик Виктория Томова билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Камилла Раҳимова “Ролан Гаррос” мусобақасининг асосий босқичида тўғридан тўғри иштирок этади.

Мақола муаллифи

Теглар

Мария Тимофеева Полина Кудерметова “Ролан Гаррос”

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг