Тихановская Европа катталарини Лукашенконинг ғалабасини тан олмасликка чақирди

Олам

image

Белорусия президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская Европа раҳбарларигдан 9 август куни мамлакатда бўлиб ўтган президент сайловлари натижаларини тан олмасликни сўради. 

"Сизни сохта сайлов натижаларини қабул қилмасликка чақираман", дейди YouTube’да жойлаштирилган видеомурожаатида. Мурожаат инглиз тилида қилинган. 

"Мамлакатда тинч йўл билан ҳокимият алмашинувига ёрдам бериш учун мен Беларусь Миллий Мувофиқлаштириш Кенгашини тузиш ташаббусини илгари сурдим. Бу эса ҳокимиятни тинч йўл билан қўлга олиш жараёнини бошқаради", дея қўшимча қилди у. 

Тихановскаянинг сўзларига кўра, "кенгаш дарҳол халқаро назорат остида янги, адолатли ва демократик президентлик сайловларини ўтказишга киришади". Шунингдек, у Европа мамлакатлари раҳбарларини "халқаро ҳуқуқ принципларига, Беларусь суверенитети ва Беларусь халқининг танловига ҳурмат кўрсатишга" чақирди. 

Тихановская ҳозирда Литвада. Унинг мурожаати бугун, 19 август куни видеоконференция шаклида бўлиб ўтадиган Беларусдаги вазият бўйича ЕИнинг фавқулодда саммити арафасида эълон қилинди. 

Кеча, 18 август куни Беларусь Миллий Мувофиқлаштириш Кенгаши тузилди. У 70 мухолифат вакилларидан иборат. Кенгашнинг мақсади республикада ҳокимиятнинг тинч йўл билан қўлга олинишига кўмаклашишдир. Беларусь Президенти Александр Лукашенко Мухолифат Мувофиқлаштириш Кенгашининг тузилишини ҳокимиятни эгаллаб олишга уриниш деб атади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Светлана Тихановская

Баҳолаганлар

107

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг