Тихановская коронавирусга чалинди – ОАВ

Олам

image

Беларусь президентлигига собиқ номзод Светлана Тихановская коронавирусга чалинган. Бу ҳақда унинг матбуот котиби Анна Красулинага асосланиб хабар берилган. 

“Светлана коронавирус инфекциясини юқтириб олган. Ҳозирда ҳаммаси жойида, у иш бошлашга тайёрланяпти”, деган Красулина. 

Матбуот котиби Тихановская коронавируснинг “жуда енгил” тури билан оғриганини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, Беларусь Марказий сайлов комиссияси кейинчалик ҳибсга олинган эри Сергей Тихановскийнинг ташаббускор гуруҳини рўйхатдан ўтказишни рад этгандан сўнг, Тихановская Беларусда бўлиб ўтган президентлик сайловларида қатнашди. Расмий равишда эълон қилинган сайлов натижаларига кўра, Тихановская 10 фоиздан сал кўпроқ овоз тўплаб, иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу лавозимда 1994 йилдан буён ишлаб келаётган амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғолиб деб эълон қилинди. Ғарб Лукашенкони қонуний равишда сайланган Президент сифатида тан олмади. Мамлакатда беш ойдан буён намойишлар ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Лондонда янги йил таътилини оиласи билан ўтказаётган Арманистон Президенти Армен Саркисян ҳам коронавирус билан касалланган эди. 

Кейинчалик, Арманистон Бош вазири Николь Пашинян ҳам коронавирусга чалинган бўлиши мумкинлиги айтилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус Тихановская

Баҳолаганлар

46

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг