Тиббиёт ходимлари девор оқлашга мажбурландими?

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда тарқалган тиббиёт ходимларининг девор оқлаётгани акс этган фото тарқалди. Унда шифохона биносининг кириш эшиги ойналари аёллар томонидан тозаланаётгани акс этган. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилганини маълум қилди.

Айтилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 13 апрель санасида тиббиёт муассасаси ҳудудида (қайси бири экани номаълум) содир бўлган. Ҳолат бўйича шифохона бош шифокори ва ходимларидан тушунтириш хатлари олинган. 

Бунда муассасанинг кичик тиббий ходимлари (санитарка) томонидан ҳар куни  тозалаш ишлари олиб борилиши, ушбу ишлар тўғридан-тўғри кичик тиббий ходимларнинг функционал вазифасига кириши кўрсатилган. Шунингдек, тушунтириш хатларида ходимларни ўз хизмат вазифаларидан бошқа ишларни ҳамда иш вақтидан ташқари юмушларни бажаришга топшириқ ва буйруқлар қабул қилинмагани акс этган.
 
Тасдиқланган хизмат вазифаларида шифохонада тозалаш ишлари айнан кичик тиббий ходимнинг функционал вазифасига кириши кўрсатилган.

Бундан ташқари, Санитария қоидалари ва меъёрларининг 3-иловаси билан тасдиқланган талабларда ҳам кичик тиббий ходимлар томонидан бириктирилган бино ичи ва ташқи деворлари, ойналари, поллари, кафеллари ҳамда плинтусларини тозалаш ишлари амалга оширилиши белгиланган. 

Айтиш жоиз, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 7-моддасига асосан мажбурий меҳнат тақиқланади.


Мақола муаллифи

Теглар

мажбурий меҳнат Тиббиёт ходими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made