“Тиббиёт қурилиш” инжиниринг давлат унитар корхонасидаги кирдикорлар фош этилди

Жамият

image

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Тиббиёт қурилиш инжиниринг" давлат унитар корхонасидаги кирдикорларни фош этди. 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Тиббиёт қурилиш” инжиниринг давлат унитар корхонасининг 2016-2019  йиллардаги фаолияти юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, корхона мансабдор шахслари Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги бино ва иншоотларни таъмирлаш учун бюджетдан ажратилган жами 2,3 млрд сўм бюджет маблағларини яқин қариндошларига қарашли хўжалик юритувчи субъектларга амалда кўрсатилмаган дезинфекция ва компьютер хизматлари, ҳақиқатда бажарилмаган қурилиш ишлари учун ўтказиб бериб, талон-торож қилганликлари фош этилган.

Бундан ташқари, улар жиноий йўл билан топилган пул маблағларининг асл манбаини яшириб, мулкка айлантириш мақсадида, Labo, Nexia-3, Cobalt, Lacetti ва Malibu-2 русумли жами 9 та автомашиналарни харид қилиб, жиноий йўл билан топилган даромадларини легаллаштиришган.

Текширув давомида давлат манфаатларига етказилган зарардан 1,1 млрд сўми қопланиши таъминланган. 

Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги “Тиббиёт қурилиш инжиниринг" давлат унитар корхонаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
 


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура Тиббиёт қурилиш инжиниринг ДУК

Баҳолаганлар

62

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг