Тезликни оширган Олимпия чемпиони жаримага тортилди
Спорт
−
24 Сентябрь 2024 16712 1 дақиқа
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Париж-2024 Олимпиадасида чемпионликни қўлга киритган боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаевнинг Президент совғаси – Tahoe автомобилида чекланган 60 км/соат меъёрни бузиб, 110 км/соат тезликда ҳаракатлангани акс этган видеоси тарқалган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, тезликни белгиланган меъёрлардан ошириб ҳаракатланган Tahoe автомашинаси ҳайдовчисига чора кўрилиб, у 3 миллион 60 минг сўм миқдорда жаримага тортилган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчи 2001 йилда туғилган М.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 128-3-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилган.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь