Тезкор: Москвада теракт бошланди. Қурбонлар сони ортиб бормоқда (видео)
Олам
−
22 Март
69109Айни дамда Москванинг Красногорск шаҳридаги "Крокус Сити Холл" биносида “Пикник” гуруҳининг концерти бўлиб ўтаётган вақтида номаълум шахслар отишма уюштирди. Қурбонлар сони ортиб бормоқда. Бу ҳақда қатор рус ва хориж нашрлари хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, бинода ёнғин чиққан. Гувоҳнинг сўзларига кўра, номаълум шахслар концерт бошланишидан олдин залда ва зал ташқарисида автоматлардан ўқ узишни бошлаган. Кейинчалик мажмуани қуюқ тутун қоплаган.
Воқеаларнинг биринчи сониялари акс этган видеолавҳада қуролланган икки киши кўринади. Бироқ, уларнинг сони камида беш нафар экани айтилмоқда.
Воқеа жойига Москва махсус тезкор отряди ва махсус мақсадли мобиль отряд, шунингдек, ўт ўчирувчилар жўнатилган. Бинодан 100 га яқин одам эвакуация қилинган.
Москва вилояти губернатори Андрей Воробьёв оператив штаб ташкил этилганини эълон қилди. 30 дан ортиқ ҳудудий ва 20 та пойтахт тез тиббий ёрдам бригадалари мажмуага етиб келган. Сўнгги маълумотларга кўра, қурбонлар сони 40 кишига етган. Ижтимоий тармоқларда ҳам жиддий узилишлар юзага келмоқда.
Москва вилоятининг ҳуқуқ-тартибот идоралари, махсус кучлари фавқулодда оёққа турғизилган.
Эслатиб ўтамиз, 7 март куни АҚШнинг Россиядаги элчихонаси Москвадаги эҳтимолий терактлардан огоҳлантирган эди.
LiveБарчаси