АҚШ элчихонаси Москвада эҳтимолий терактлардан огоҳлантирди

Олам

image

АҚШнинг Россиядаги элчихонаси Москвадаги эҳтимолий терактлардан огоҳлантирди. Бу ҳақда кеча, 7 март куни элчихонанинг расмий веб-сайтида тегишли баёнот эълон қилинди.

“Элчихона экстремистлар Москвадаги йирик тадбирлар, жумладан, концертларга ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақидаги хабарларни кузатмоқда”, дейилади хабарда. 

Дипломатик миссия мамлакатдаги фуқароларини кейинги 48 соат давомида "катта йиғилишларга" бормасликка чақирди. Элчихонанинг бошқа тавсиялари орасида “маҳаллий оммавий ахборот воситаларида янгиликларни кузатиб бориш” ва “теварак-атрофдаги воқеалардан эҳтиёт бўлиш” ҳам бор.

Америка элчихонасига таяниб, худди шундай маълумотни Британия элчихонаси ҳам эълон қилди.

Пресс-релиз эълон қилинганидан сўнг, АҚШнинг Россиядаги элчихонаси веб-сайтининг рус тилидаги версиясининг янгиликлар бўлими тегишли баёнот йўқолиб қолди.

Эслатиб ўтамиз, кеча,  7 март куни АҚШнинг Россиядаги элчиси Лин Трейси Россия ТИВга чақиртирилиб, жиддий огоҳлантирилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Россия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг