Тезкор: Ислом цивилизацияси маркази ёняпти

Жамият

Айни вақтда пойтахт Тошкентнинг қоқ марказида қурилаётган Ислом цивилизацияси маркази ёняпти. Ёнғин соат 16:30да чиққан ва ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан қуршаб олинган. 

Зудлик билан воқеа жойига етиб борган QALAMPIR.UZ мухбирининг хабар беришича, атроф қора тутунга бурканган. Автомобиллар ҳаракати Қорасарой мавзеси ва Абдулла Қодирий номидаги истироҳат боғи тарафдан тўхтатилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ислом цивилизацияси маркази Ҳазрати Имом мажмуаси ёнидаги икки гектарлик майдонда барпо этилаётган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ёнғин

Баҳолаганлар

262

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг