Тест жавобларини ваъда қилган фирибгар ушланди
3-саҳифа
−
29 Июль
3701Тошкент шаҳрида ОТМга киришда топшириладиган тест жавобларини ваъда қилган фирибгар ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Сергели тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисми хабарига кўра, номаълум шахс 23 ёшли Ж.И.нинг ишончига кириб, Тошкентдаги олийгоҳларнинг биридаги тест саволларига тўғри жавоблар рўйхатини топиб беришни ваъда қилган. Жабрланувчи унинг ҳисоб рақамига 885 096 сўм ўтказган. Шундан кейин, у умуман алоқага чиқмай қўйган.
“Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида фирибгар 22 ёшли Х.О. эканлиги маълум бўлган. Мазкур иш бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) билан иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси