Террорчилар билан тўқнаш келдик – Зеленский Украинага уюштирилган шиддатли ракета ҳужумлари ҳақида

Олам

image

Украина Президенти Владимир Зеленский бугун, 10 октябрь куни эрталаб мамлакат шаҳарларининг оммавий ўққа тутилиши муносабати билан мамлакат фуқароларига видеомурожаат эълон қилди. Видеога қараганда, у Киев марказидаги Банкова кўчасида ёзиб олинган.

“Эрталаб қийин. Биз террорчилар билан тўқнаш келдик. Ўнлаб ракеталар, Эрон “Шаҳид”лари (дрон – таҳр.). Уларнинг иккита мақсади бор.

Энергетика объектлари – бутун мамлакат бўйлаб. Киев вилояти ва Хмелницкий вилояти, Львов ва Днепр, Винница, Ивано-Франковск вилояти, Запорожье, Суми вилояти, Харьков вилояти, Житомир вилояти, Кировоград вилояти, Жануб. Улар ваҳима ва тартибсизлик пайдо қилмоқчи, улар бизнинг энергия тизимимизни йўқ қилишни хоҳлашади. Улар умидсиз.

Иккинчи нишон – одамлар. Улар кўпроқ зарар келтириш учун атайлаб шундай вақт ва шундай нишонларни танладилар.

Бугун бошпанада қолинг. Ҳар доим хавфсизлик қоидаларига риоя қилинг. Ва ҳар доим эсда тутингки, Украина бу душман пайдо бўлишидан олдин эди, Украина ундан кейин ҳам бўлади”, дейди Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, Керч бўғозидаги Қрим кўпригидаги портлашдан икки кун ўтиб, бугун, 10 октябрь куни Украина шаҳарларига йирик ракета ҳужумлари бошланди. Россия Президенти Владимир Путин воқеани теракт деб атади ва бунда Украинани айблади. Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари Дмитрий Медведевнинг айтишича, Россиянинг портлашга жавоби фақат “террорчиларни тўғридан-тўғри йўқ қилиш” бўлиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

267

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made