Террорчи ташкилот сафига қўшилмоқчи бўлган 17 ёшли йигит ушланди

3-саҳифа

image

Хориждаги халқаро террорчилик ташкилоти сафига қўшилишни режалаштирган 17 ёшли шахс ва унинг ҳамкорлари ушланди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2007 йилда Тошкент вилоятида туғилган К.И. интернет тармоғида экстремистик ғоялар таъсирига тушиши оқибатида 16 нафар яқин танишлари билан ноқонуний “жамоат” бўлиб йиғилиб, келгусида хорижда фаолият олиб бораётган “Ислом давлати” халқаро террорчилик ташкилотлари сафига қўшилишни режалаштиргани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддаси (Оммавий тартибсизликлар) билан жиноят иши қўзғатилган.

“Лоқайдлик ва ишонувчанлик оқибатида, интернет тармоғи орқали ёт ғоялар таъсирига тушиб қолмаслик учун фуқароларимизни доимо огоҳ бўлишига чақирамиз. Ўзингизнинг тақдирингизга бефарқ бўлманг”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида халқаро террорчилик ташкилотларининг материалларини тарқатиб ва молиявий қўллаб-қувватлаб келган 27 ёшли йигит қамалганди. Жиноят ишлари бўйича Зомин тумани судида айбланувчи қилган ишларидан пушаймонлигини билдирган. Суд ҳукми билан у 8 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум этилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

йигит Террорчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг