Термизнинг собиқ ҳокими ва 17 амалдор судланмоқда 

Жамият

image

Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида Исроил Худойбердиев ва 17 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Олий Суд мабуот хизмати хабар берди

Маълум қилинишича, судланувчилар Жиноят кодексининг 25, 167, 167, 168, 184, 28, 205, 205, 206, 28, 209, 209, 210 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Шунингдек, суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши ҳақида маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, Термиз шаҳар собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев (1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Термиз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) ўтган йили 5 та ҳолат бўйича давлатга 19,7 млрд сўм моддий зарар етказганликда айбланиб қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Бош Прокуратура Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат ва жамият ҳамда тадбиркорларнинг манфаатларига 35,6 млрд сўм зарар етказилгани аниқланганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Термиз Исроил Худойбердиев Термиз шаҳар собиқ ҳокими

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made