Термизнинг собиқ ҳокими ва 17 амалдор судланмоқда
Local
−
02 June 2023 10960 1 minute
Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида Исроил Худойбердиев ва 17 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда Олий Суд мабуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, судланувчилар Жиноят кодексининг 25, 167, 167, 168, 184, 28, 205, 205, 206, 28, 209, 209, 210 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Шунингдек, суд жараёни якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши ҳақида маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, Термиз шаҳар собиқ ҳокими Исроил Худойбердиев (1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Термиз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) ўтган йили 5 та ҳолат бўйича давлатга 19,7 млрд сўм моддий зарар етказганликда айбланиб қамоққа олингани ҳақида хабар берилган эди. Кейинчалик Бош Прокуратура Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат ва жамият ҳамда тадбиркорларнинг манфаатларига 35,6 млрд сўм зарар етказилгани аниқланганини маълум қилганди.
Live
AllPutin To'qaev bilan ham telefonlashdi
21 September
Qashqadaryoda 2300 yillik ossuariy topildi
21 September
Szinpin 10 yil deganda birinchi marta AQShga boradi
21 September
Shavkat Mirziyoev Vladimir Putinga maktub yo'lladi
21 September