35,6 млрд сўм зарар етказилган – БП Термиз собиқ ҳокими нега қамоққа олинганини очиқлади

Crime

image

Аввалроқ Термиз шаҳрининг собиқ ҳокими қамоққа олингани ва унга нисбатан Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан жиноий иш очилгани ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон Бош прокуратураси мазкур иш юзасидан расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, БП томонидан Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бугунги кун ҳолатига Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахслари томонидан давлат ва жамият ҳамда тадбиркорларнинг манфаатларига 35,6 млрд сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Шу сабабли, жорий йил 24 сентябрь куни Термиз шаҳар собиқ ҳокими, кейинчалик унинг 2 нафар ўринбосари ва жиноятга алоқадор бошқа 8 нафар шахсга нисбатан “қамоққа олиш” эҳтиёт чораси қўлланилган.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Иш бўйича ҳақиқатни аниқлашга тўсқинлик қилиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди.


Tags

Rate Count

392

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends